Xалқаро илмий-назарий конференция


“Академик А.П.Қаюмов ва мумтоз адабиётшунослик” мавзусидаги 
     халқаро илмий-назарий конференцияси

     ЧОРЛОВ ХАТИ 


2021 йил май ойининг 17-18-куни ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида “Академик А.П.Қаюмов ва мумтоз адабиётшунослик” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция ўтказилади. Тадбир атоқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, филология фанлари доктори Азизхон Пўлатович Қаюмов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади. 
Анжуманга устоз олимнинг шогирдлари, мумтоз адабиётимиз тарихи, манбалари, назариясини ўрганиш бўйича кўзга кўринган мутахассислар билан бир қаторда, шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган докторантлар, магистрантлар ва мустақил тадқиқотчилар таклиф қилинади.

Маърузалар учун қуйидаги йўналишлар белгиланган:
а) “Академик А.П.Қаюмов илмий мероси ва унинг аҳамияти”; б) Шарқ мумтоз адабиётига оид қўлёзма манбалар; в) Шарқ мумтоз адабиётшунослигида назарий ёндашув ва методлар; г) Мумтоз адабиётни таълим тизимида ўқитишнинг муаммо ва вазифалари ҳақидаги материаллар қабул қилинади.

Материални тақдим этиш талаблари: 
•	Муаллиф ҳақида маълумот (Ф.И., иш жойи ва лавозими, илмий даражаси, тел., e-mail);
•	Мақолалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қабул қилинади; 
•	Мақола матни 4-6 бет атрофида, MS WORD, Times New Roman, 14 кегель, сатрлар ораси 1,15 интервал, варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см бўлиши керак. 
•	Сарлавҳадан сўнг ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги қисқа аннотация ҳамда калит сўзлар берилиши шарт.
•	Материалда ҳавола (сноска)ларидаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва саҳифа остида кўрсатилиши керак.

Конференция тўпламининг ўз вақтида нашрга тайёрланишини таъминлаш мақсадида Сиздан материалларни 2021 йилнинг 2 май кунига қадар жўнатишингиз сўралади. Маъруза матнлари 1 нусха қоғоз ва электрон шаклларда қабул қилинади. Баён этилган маълумот ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги ҳамда методик жиҳатлари бўйича муаллиф(лар) масъулдир. Анжуман онлайн тарзда ZOOM платформасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда (қўшимча хабар қилинади). 
Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган, анжуман мавзусига мувофиқ келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди. 

Манзил:   
100011, Тошкент ш. Навоий кўчаси, 69-уй
www. navoimuseum.uz  
e-mail: navoimuseum@academy.uz ; adkozgu@gmail.com 

Мурожаат учун: +998 94 4543009 (Меҳрибон Ёдгорова)
+998 99 7071034 (Дилноза Рустамова)

2017-2021 Harakatlar strategiysi


March 2017
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun

Date picked: